Terroristic russia is bombing Ukraine now.
Please, go and ask your governments to stop them.
Ask to switch them off SWIFT, payments, exports, EVERYTHING!
Help Ukraine financially:
Bank of Ukraine

Yulduz Usmanova "Адолик" Liedtext

Übersetzung nach: RU

“Гулим!” – дединг, боғингда
Гулдек ўсган эдимми?
Гул шохидек эгилиб,
Йўлинг тўсган эдимми?
Адолик надир ўзи?
Шайдолик надир ўзи?

Бир кун дединг “Ҳой, сулув!
Олдинг ақлу ҳушимни”.
Бизда ақлу ҳуш йўқми?
Сувларга айт тушингни!

“Эвоҳ! Қилдинг, - деб – адо”,
Йўлимда бўлдинг пайдо.
Йўлимда бўлиб пайдо,
Дейсан: “адоман, адо!”
Адолик надир ўзи?
Шайдолик надир ўзи?

Севсанг қайси сулувни,
Синоғини кўрарсан.
Муҳаббатнинг ҳижрону
Қийноғини кўрарсан.

Тутиб олмоқчи бўлсанг,
Белгингки қушмас қизлар!
Қизил олма мисоли
Ёнингга тушмас қизлар!
Адолик надир ўзи?
Шайдолик надир ўзи?