Адолик
“Гулим!” – дединг, боғингдаГулдек ўсган эдимми?Гул шохидек эгилиб,Йўлинг тўсган эдимми?Адолик надир ўзи?Шайдолик надир ўзи?
Бир кун дединг “Ҳой, сулув!Олдинг ақлу ҳушимни”.Бизда ақлу ҳуш йўқми?Сувларга айт тушингни!
“Эвоҳ! Қилдинг, - деб – адо”,Йўлимда бўлдинг пайдо.Йўлимда бўлиб пайдо,Дейсан: “адоман, адо!”Адолик надир ўзи?Шайдолик надир ўзи?
Севсанг қайси сулувни,Синоғини кўрарсан.Муҳаббатнинг ҳижронуҚийноғини кўрарсан.
Тутиб олмоқчи бўлсанг,Белгингки қушмас қизлар!Қизил олма мисолиЁнингга тушмас қизлар!Адолик надир ўзи?Шайдолик надир ўзи?