O'rik gullaganda
Новдаларни безаб, ғунчаларТонгда айтди ҳаёт отиниВа шаббода қурғур илк саҳарОлиб кетди гулнинг тотини.
Ҳар баҳорда шу бўлар такрор,Ҳар баҳор ҳам шундай ўтади,Қанча тиришсам ҳам, у беорЙиллар мени алдаб кетади.
Мана сенга олам-олам гул,Этагингга сиққанича ол.Бунда толе ҳар нарсадан мўл,То ўлгунча шу ўлкада қол.