Sevara Nazarkhan "Севги-алам" paroles

Traduction vers:ru

Севги-алам

Гоҳ шарбат, гоҳ оғу,Кўҳна ғамга кўзгу,Навқирон севги буҚўшиқларимда қайта яралди!Ҳам ҳижрон, ҳам висол –Сен, ҳаёт! Сен, ҳаёт!Боғда бир гул мисол,Эркам, куй бўлиб мен сенга таралдим!

Севги-алам,Юрагимга малҳам.Сени соғиндим, жон эркам.Йўл ҳамЁлғиз сен томон.Титраб ёнар шам,Нурларим бир тутам,Сақлаб, уни сўндирмай бир дам,Асраб олмоқ – армон.

Гоҳ дунё тор, гоҳ кенг,Борлик йўқликка тенг,Сен ягонамсан энг,Эркам!Севилганлар ичра танҳоман!Жон ҳар ёндир зор-зор,Дош берсанг бас, юрак!Ой-қуёшдан дарак,Эркам,Тун кўксини ёрган зиёман!

Ici on peut trouver les paroles de la chanson Севги-алам de Sevara Nazarkhan. Ou les paroles du poème Севги-алам. Sevara Nazarkhan Севги-алам texte. Peut également être connu par son titre Sevgi-alam (Sevara Nazarkhan) texte.