Ozodbek Nazarbekov "Севармисан" Songtext

Übersetzung nach:ru

Севармисан

Кўнглинг қулфин бузиб кирсам,Бўронлардек тўзиб келсам,Сўнг умидим узиб кўрсам,Йиғлармисан, кутармисан...

Кулгинг қўшар жонимга жон,Бир севиб йиғлашинг армон,Мен учун юракдан, жонон,Йиғлармисан, севармисан...

Сўнгги бора йўқлаб келсам,Пойингга бош қўйиб ўлсам,Менинг телбам дея, эркам,Йиғлармисан, севармисан...

Йиқилсам тафтингдан куйиб,Кипригинг остидан тўйиб,Ёшдан лабингга сув қуйиб,Йиғлармисан, кўнармисан...

Сочларинг бўйнимда дорим,Кўнглимда ягона борим,Ёмғирдек бир бор, баҳорим,Йиғлармисан, йиғлармисан...

Сўнги бора йўқлаб келсам,Пойингга бош қўйиб ўлсам,Менинг телбам дея, эркам,Йиғлармисан, севармисан...

Hier finden Sie den Text des Liedes Севармисан Song von Ozodbek Nazarbekov. Oder der Gedichttext Севармисан. Ozodbek Nazarbekov Севармисан Text. Kann auch unter dem Titel Sevarmisan bekannt sein (Ozodbek Nazarbekov) Text.