Илк севги
Севгидан қанчалар сўз очиб,Бўлдилар қалбимга харидор.Соддадил изҳор, ваъдалардан тўйиб,Бўлгандим жуда безор.
Лекин мен сенинг кўзларингга боқиб,Кўрдим чин севгимни.Мен кутган баҳор сенсан беғубор,Севгимни сездим мен илк бор.
Юрагим тўлиб тошар бахтимдан,Сен орзуйимдаги юлдузимсан!Энди мен бу ҳаётимда сенсизЯшолмайман бир зум ҳам.
Хаёлан тақдиримни ўйлаб,Чизардим муҳаббат қасримни.У чоғ бахт кутган ёзларим бўйидаУчратдим ахир сени.
Севги сўзларинг, меҳрли нигоҳларингЯйратар қалбимни.Мен сендан кўрдим чексиз қадримни,Бир умр бутун бахтимни.
Юрагим тўлиб тошар бахтимдан,Сен орзуйимдаги юлдузимсан!Энди мен бу ҳаётимда сенсизЯшолмайман бир зум ҳам. (3х)