Shahrizoda "Кела қолсанг-чи" paroles

Traduction vers:ruzh

Кела қолсанг-чи

Ёр, юрагимга алам тўлади,Бир сенга етмас зорим,Сени дея кўзларим ёш тўкади,Дилимни ёндирди озоринг.

Ўзим йўлларингга гуллар сочдим,Йўллар изладим дилингга,Сенга учади хаёллар,Нелар бор эди сенинг қалбингда?

Севги баҳори ўзинг эдинг, ёр,Висол боғларин кезмадим,Сенга интизор эди чаманзор,Сенсиз бахт гулим ўсмади.

Ёр, бир сени дейди юрак,Яна кўзим нурида сенинг исминг ўқилади.Менга ширин сўзларинг керак,Яна сенсиз кўз ёшларим тўкилади.

Ёрим бўлсанг-чи!Зор этмасанг-чи!Кела қолсанг-чи,Қалбимни зор этмасанг-чи!Ёрим бўлсанг-чи,Қалбимни зор этмасанг-чи!

Севгинг бўлмаса бу гўзал кечаларТонггача қолгай нурсиз!Сенга яна етмасам осмонларимҚолгандай бўлади юлдузсиз.

Кўнгил сен томонга шошар эди,Юрак зор эди ўзингга.Билмадинг энди, жонгинам,Севгим бор эди менинг кўзимда...

Севги баҳори ўзинг эдинг, ёр,Висол боғларин кезмадим.Сенга интизор эди чаманзор,Сенсиз бахт гулим ўсмади...

Ici on peut trouver les paroles de la chanson Кела қолсанг-чи de Shahrizoda. Ou les paroles du poème Кела қолсанг-чи. Shahrizoda Кела қолсанг-чи texte. Peut également être connu par son titre Kela қolsang-chi (Shahrizoda) texte.