Bolaligim
Капалаклар билан ўйнашиб,Шўхликларим анҳордай тошиб...Неча фасл, неча йил ошиб,Болалигим, сени соғиндим.
Энди умр ел каби елар,Соғинчларим кўз ёшим элар,Бир зумгина чорлагим келар,Болалигим, сени соғиндим.
Ўтиб кетди қанчалар баҳор,Тополмадим бир дўст вафодор,Ўзинг дилдош, ўзинг беғубор,Болалигим, сени соғиндим.
Мурғак қалбим сир бермагандан,Бунча гўзал эди бу олам,Барча бирдек, меҳрибон одам,Болалигим, сени соғиндим.
Ёмғирларни ичгим келади,Тупроқларни кечгим келади,Бўйларингдан қучгим келади,Болалигим, сени соғиндим.
Энди умр ел каби елар,Соғинчларим кўз ёшим элар,Бир зумгина чорлагим келар,Болалигим, сени соғиндим.
Болалигим, мен сени соғиндим...