Shahzoda (Uzbekistan) "Тирикманми" Songtext

Übersetzung nach:beru

Тирикманми

Қалбимда оҳ чекар қайғу..Ёлғиз бахтинг ўзим бўлсам,Таскин топарди юрагим,Жоним, сени бахтли кўрсам

Йиғлаяпман, кўзимда ёш,Дардим қалбимни тиғлайди.Тақдирим шунча бағритош,Юрагим унсиз йиғлайди.

Тобора сўнгган юрагимСендан умидин узмайди.Балки бир зум қайтар деяҚалбим умид тарк этмайди.Ҳатто афсус чекар осмонДардим тинглаб, йиғлаб тинмай.Тикилиб ёмғирга узоқ,Тирикманми йўқми, билмам.

Орзуларим армонларгаҒарқ бўлиб ўлган бўлса ҳам,Сендан сўнгги ўтинчим бор,Хаёлимга бир зум қайтсанг!

Йиғлаяпман, кўзимда ёш,Дардим қалбимни тиғлайдиТақдирим шунча бағритош,Юрагим унсиз йиғлайди.

Тобора сўнгган юрагимСендан умидин узмайди,Балки бир зум қайтар деяҚалбим умид тарк этмайди.Ҳатто афсус чекар осмонДардим тинглаб, йиғлаб тинмай.Тикилиб ёмғирга узоқ,Тирикманми йўқми, билмам. (2х)

Hier finden Sie den Text des Liedes Тирикманми Song von Shahzoda (Uzbekistan). Oder der Gedichttext Тирикманми. Shahzoda (Uzbekistan) Тирикманми Text. Kann auch unter dem Titel Tirikmanmi bekannt sein (Shahzoda Uzbekistan) Text.