Yulduz Usmanova "Худо билар" Слова пісні

Переклад:rutr

Худо билар

Бош бир кун тош ёстиққа етар,Руҳ тўтиси танни тарк этар,Дейдилар, ёш танламас ажал,Худо билар, ким олдин кетар.

Офтоб елиб, толса, кўк узра,Унга осмон сандиғи – ҳужра,Ҳақдан – ҳукм, бандадан – ижро,Худо билар, ким олдин кетар.

Пок дилингни кемирди ҳасад,Қадамингда топдинг азият,Дўстим, менга қилма васият,Худо билар, ким олдин кетар.

Асо тутмиш қанча қадди тол,Мен – бир кучга тўлган навниҳол,Отам мени кўмар, эҳтимол,Худо билар, ким олдин кетар.

Кўзим кўкда, сизда хаёлим,Жужуқларим менинг камолим,Ғаниматмиз, жуфти ҳалолим,Худо билар, ким олдин кетар.

Тут можна знайти слова пісні Худо билар Yulduz Usmanova. Чи текст вірша Худо билар. Yulduz Usmanova Худо билар текст. Також може бути відомо під назвою KHudo bilar (Yulduz Usmanova) текст.