Yoshkikda bergan ko'ngil
Кўкда варрак бор эди,Ўшанда баҳор эди.Бир қизча менга қараб –Кулиб турган ёр эди.
Кўкда варрак бор эди,Ўшанда баҳор эди.Йигитча унга қараб –Кулишимга зор эди.
Мен сенга бир гап айтаман – ҳеч ким билмасин,Ёшликда берган кўнгилни айро қилмасин.Мен сенга бир гап айтаман – биров билмасин,Ёшликда берган кўнгилни жудо қилмасин.
Қараб туриб юзига,Бинафшадек кўзига.Юрагимни ўшанда –Айтолмадим ўзига.
Қаролмасдан юзига,Боқолмасдан кўзига.Юрагимни ўшанда –Айтолмадим ўзига.Н-т:Баҳор эди ўша пайт,Ўша дамга, гулим, қайт.Ёқишини ўша қиз –Айтармидинг, дилим, айт.
Баҳор эди ўша пайт,Ўша дамга, дилим, қайт.Ўша йигит ёқишин –Айтармидинг, гулим, айт.Н-т:Ҳамон хаёл варракда,Ҳамон баҳор юракда.Ўша қизни ҳали ҳам –Яхши кўрсам керак-да.
Ҳамон хаёл варракда,Ҳамон баҳор юракда.Ўша йигит ҳали ҳам –Менга ёқса керак-да.
Мен сенга бир гап айтаман – ҳеч ким билмасин,Ёшликда берган кўнгилни айро қилмасин.Мен сенга бир гап айтаман – биров билмасин,Ёшликда берган кўнгилни жудо қилмасин.
Ёшликда берган кўнгилни хато қилмасин.