Manzura "Sen bilasan" paroles

Traduction vers:ru

Sen bilasan

Бир олам бор оламда яна,Бечора ишқ ёқар аланга,Бир гул унсиз қўрқувда ҳамон,Сен биласан ва мен бир фақат.

Сўз ортиқча, дил яқин жуда,Бегоналик, исбот беҳуда,Бир ёниш бу минг йил орзуда,Сен биласан ва мен бир фақат.

Дил уйида мангу жойимиз,Дарё бўлди, йиғлаб, сойимиз,Гуноҳкор деб бўзлаб, койирмиз,Сен биласан ва мен бир фақат.

Учрашдик, лек айрилмай қолдик,Хаёлларда биз нажот топдик,Тўймадик ҳеч, бир ҳаёт топдик,Сен биласан ва мен бир фақат.

Сўз ортиқча, дил яқин жуда,Зуҳроингман, исбот беҳуда,Бир ёниш бу минг йил орзуда,Сен биласан ва мен бир фақат.

Дил уйида мангу жойимиз,Дарё бўлди, йиғлаб, сойимиз,Гуноҳкор деб бўзлаб, койирмиз,Сен биласан ва мен бир фақат.

Ici on peut trouver les paroles de la chanson Sen bilasan de Manzura. Ou les paroles du poème Sen bilasan. Manzura Sen bilasan texte.