Sevara Nazarkhan "Oqqushlar" letra

Traducción al:ru

Oqqushlar

Икки оққуш, момиқ парли,Учай деса, йўл хатарли.Қўшиқлари дардли, дардли...Сенсиз ҳаёт зерикарли!

Ўтирсам – сен, турсам ҳам – сен,Ногоҳ хаёл сурсам ҳам – сен,Ўзгага юз бурсам ҳам – сен...Сенсиз ҳаёт зерикарли!

Оққушларим, оққушлар,Оқ қушлар, оппоқ қушларим!Кўздек тоза, пок қушларим,Оққушларим, оққушларим,Оқ қушлар, оппоқ қушларимМендек кўнгли чок қушларим...Сенсиз ҳаёт зерикарли!

Остонангда туриб-туриб,Бўйингни бир тўйиб кўриб,Кўнгил кетса, қордай эриб...Сенсиз ҳаёт зерикарли!

Бунда сенсиз нетай дейман,Тоғлар ошиб кетай дейман,Остонангга етай дейман...Сенсиз ҳаёт зерикарли!

Aquí se puede encontrar la letra de la canción Oqqushlar de Sevara Nazarkhan. O la letra del poema Oqqushlar. Sevara Nazarkhan Oqqushlar texto.